Алламжонов ва Комилов Лондонга жўнаб кетди
Жамият
−
10 Июль 2019 5375 1 дақиқа
Аввалроқ, жорий йилнинг 9-12 июль кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ОАВ эркинлиги бўйича биринчи глобал конференция бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси мазкур конференцияда иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Ўзбекистон делегацияси таркибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов ҳам бор.
Ўзбекистон делегацияси аллақачон Лондонга етиб олган.
Ташриф дастурига кўра, Буюк Британия расмий шахслари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025