Миллий масс-медиа фондига янги директор тайинланди

Жамият

image

Aкбар Ризаев Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори этиб тайинланди. Бу ҳақда фонднинг расмий саҳифаларида хабар берилди.

 Aкбар Ризаев ушбу лавозимда ишни бугун, 11 февралдан бошлади.

Aввалроқ у Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Aхборот-таҳлилий таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов ҳисобланади. Саида Мирзиёева фонд раисининг ўринбосаридир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг