Алла Пугачёва Россияни фарзандлари билан тарк этди

Маданият-санъат

image

Россияга қайтганига ҳали кўп бўлмаган рус эстрадаси примадоннаси Алла Пугачёва эгизак фарзандлари Лиза ва Гарри ҳамроҳлигида Москва — Тель-Авив йўналишида, бир томонлама чипта билан учиб кетди. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар бермоқда.

Жорий йилнинг февраль ойида Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Алла Пугачёва оиласи билан аввал Исроилга, кейин Латвияга кўчиб ўтган эди. Сентябрь ойида бошланган янги ўқув йили муносабати билан фарзандлари ҳамроҳлигида Москвага қайтган примадоннанинг қадами оғир келди. Аввалига унинг эри “Махфий агент” деб топилди, кейин эса Пугачёва эри билан ҳамфикрлигини билдириб уни ҳам “махфий агентлар” қаторига қўшишларини сўради ва Путин режимини қоралади. Аксига олиб бу вақтда Максим Галкин Россияда эмас эди.

Кўринишидан бундай янгиликлар 73 ёшли хонандага оғирлик қилган. Уни кеча, 29 сентябрь куни Москвадаги “Внуково” аэропортида кўришган. Хонанда фарзандларининг мактабдаги дарслари бошланганига бир ой бўлмасиданоқ Исроил пойтахти Тель-Авив шаҳрига бир томонлама чипта билан учиб кетган, бунинг учун хонанда хусусий самолёт хизматидан фойдаланишига тўғри келган. Хабарда қайд этилишича,  айни дамда Пугачёванинг турмуш ўртоғи Максим Галкин ҳам Тель-Авивда.

Аммо юлдузли жуфтликнинг дийдор онлари узоққа чўзилмаслиги мумкин. Сабаби, октябрь ойининг биринчи ярмида Максим Галкинни Испания ва Молдова бўйлаб тиғиз графикдаги гастроль сафарлари кутмоқда

Маълумот ўрнида, Максим Галкин ва Алла Пугачёва 2005 йилда турмуш қуришган. Галкин ўз рафиқасидан 27 ёшга кичик бўлиб, жуфтликнинг Лиза ва Гарри исмли эгизак фарзандлари бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг