Алиев рафиқаси билан II Жаҳон уруши қаҳрамонининг қабрини зиёрат қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 9 май куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Биринчи хоним Меҳрибон Алиева фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан икки марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони бўлган Ҳази Асланов қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда мамлакат Президентининг расмий сайтида хабар берилган.

Маълум қилинишича, Озарбайжон раҳбари ва унинг рафиқаси ёдгорлик пойига гуллар қўйган ва урушда ҳалок бўлган барча Озарбайжон ўғлонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирган.

Озарбайжон 1941 йил 22 июнда бутун Совет Иттифоқи билан биргаликда урушига кирди. Уруш йилларида республика фронтни нефть ва нефть маҳсулотлари билан таъминлаб турган асосий куч бўлган.

Уруш йилларида Германия қўмондонлиги Баку нефть конларига алоҳида эътибор қаратди. Кавказдаги жанг пайтида уларнинг олдига ҳаттоки Баку ҳамда нефть ва газ минтақасини қўлга олиш вазифаси қўйилган.

Озарбайжондан, баъзи ҳисоб-китобларга кўра, 640 минг киши фронтга сафарбар қилинган, шундан 350 мингдан ортиғи Ватанига қайтмаган. Республикада 77, 223, 271, 402 ва 416 миллий ўқчилар дивизиялари тузилган.

Юз мингдан зиёд озарбайжонликлар фашист босқинчиларга қарши курашда кўрсатган жасорати ва мардлиги учун СССР орденлари ва медаллари билан мукофотланди, уларнинг юздан ортиғи Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алиев

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг