Алиев Пашинян таклиф қилган тинчлик битимини реал эмас деб атади
Олам
−
15 Октябрь
2443Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Арманистон билан мунозарали масалаларни ҳал қилмасдан тинчлик битимларини имзолаш вариантини “мутлақо реал эмас” деб атади. Бу ҳақда Илҳом Алиев Бельгия элчиси Жюльеном де Фрепо билан учрашувда маълум қилди.
Олдинроқ, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян келишув тузиш учун “келишилган таркиб етарли” эканини айтганди.
“Давлат раҳбари тинчлик шартномасининг барча бандлари бир хил аҳамиятга эга эканлигини, бирини бошқасидан ажратиб бўлмаслигини таъкидлади. Шу муносабат билан Президент Илҳом Алиев Арманистон ҳукуматининг таклифини ғалати ва мутлақо реал эмас, деб билишини маълум қилди”, деб ёзади “Azertag”.
Элчи билан учрашувда Илҳом Алиев, шунингдек, Европа Иттифоқи Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш жараёнида бетараф позицияни сақлаб туриши кераклигини айтган.
Унинг қўшимча қилишича, чегарадаги “Европа кузатувчилари миссияси” мандатининг узайтирилиши Баку томонидан ишончсизликка сабаб бўлган. Унинг сўзларига кўра, "бинокуляр дипломатия" сиёсий маданиятдан ташқарига чиқади.
10 сентябрь куни Никол Пашинян Ереван келишувнинг 16 бандидан 13 таси бўйича Озарбайжон билан тинчлик ва муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги шартномани “имкон қадар тезроқ” имзолашга тайёрлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳужжат асосига эга бўлиш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишни давом эттириш имконини беради.
8 октябрь куни у яна келишилган нуқталар бўйича шартнома имзолашга тайёрлигини эълон қилди.
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги сентябрь ойида тинчлик шартномасининг алоҳида бандлари бўйича келишувга эришишнинг ҳали имкони йўқлигини маълум қилган эди. Хусусан, ТИВга кўра, Арманистон конституцияга ўзгартириш киритиши керак, унда Озарбайжон томонига ҳудудий даъволар ҳақида сўз боради.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян БМТ Бош ассамблеясидаги чиқишида агар тинчлик шартномаси Арманистон Конституциясига зид бўлиб чиқса, Ереван тинчлик учун Конституцияни ўзгартириши керак бўлишини айтганди. Бунгача Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Арманистон Конституциясида мустаҳкамланган мамлакатга қарши ҳудудий даъволарни “йўқ қилиш кераклигини” айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь