Алиев Қорабоғга ўзининг одамларини юбормоқда
Олам
−
19 Январь 2021
6620Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Қорабоғда Президентнинг махсус вакилларини тайинлаш тўғрисида фармонни имзолади.
“Ишғолдан озод қилинган ҳудудларда Озарбайжон Республикаси Президентининг махсус ваколатхоналари ташкил этилади”, дейилади ҳужжатда.
Тузилмаларни давлат раҳбари томонидан тайинланадиган ва у томонидан белгиланган ваколатларни маълум ҳудудий чегаралар доирасида амалга оширадиган махсус Президент вакиллари бошқаради. Президент маъмуриятига ўн беш кун ичида махсус миссиялар ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган.
Тоғли Қорабоғдаги можаро 2020 йил сентябрь ойи охирида авж олди ва минтақада фаол жанглар бошланди. Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян 2020 йилнинг 9 ноябрь куни Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўлиқ тўхтатилиши тўғрисида қўшма баёнот имзолади. Ҳужжатга кўра, Озарбайжон ва Арманистон томонлари эгаллаб олган позицияларида тўхтади, бир қатор минтақалар Баку назорати остига ўтди. Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.
LiveБарчаси