Алиев Қорабоғдаги ҳужумни қачон ва қайси шарт билан тугатишини айтди

Олам

image

Озарбайжон Қорабоғдаги арман қуролли кучлари қуролларини ташлагач, аксилтеррор чораларини тўхтатади. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқоти чоғида маълум қилган. 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, телефон орқали мулоқот чоғида Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасидаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашилган. 

Давлат раҳбари Арманистон Қуролли Кучларининг диверсия-разведка гуруҳлари томонидан Қорабоғда террорчилик мақсадида олдиндан миналар ўрнатилгани, бунинг оқибатида тинч аҳоли ва полиция ходимлари ҳалок бўлганлиги, шунингдек, Озарбайжон армиясининг бўлинмаларини миномётлардан ва турли калибрли ўқ отиш қуролларидан ўққа тутилгани фактларини қайд этган.

Алиевнинг таъкидлашича, бу ҳаракатлар, жумладан, Озарбайжоннинг Қорабоғ вилоятида 9 сентябрда бўлиб ўтган ”президентлик сайловлари” Арманистон ва Озарбайжон суверенитетига қарши у томонидан яратилган ва қўллаб-қувватлаётган сўзда сепаратистик тузилманинг мақсадли провокацияларининг давоми ҳисобланади.

Озарбайжон президенти бу каби провокацион ва ғазаблантирувчи ҳаракатларни бостириш учун Озарбайжон минтақада маҳаллий аксилтеррор тадбирларини бошлашга мажбур бўлганини маълум қилган. 

Давлат раҳбари терроризмга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида тинч аҳоли ва инфратузилма объектлари нишонга олинмагани, фақат қонуний ҳарбий нишонлар йўқ қилинаётганини алоҳида таъкидлаган. 

Озарбайжон Президенти маъмурияти бир неча бор Қорабоғ ҳудудида яшовчи арман аҳолиси вакилларини реинтеграция масалаларини муҳокама қилиш учун мулоқотга таклиф қилган, бироқ рад жавоби олингани, аммо маҳаллий аксилтеррор чораларини давом эттириш жараёнида яна ўша таклиф киритилганини билдирган. Давлат раҳбари қурол-яроғ ташланса, арман қуролли кучлари қўшинлари қуролсизлантирилса, аксилтеррор чоралари тўхтатилишини айтган. 

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен мавжуд вазиятдан хавотир билдирган, ўт очишни тўхтатишга чақирган ва АҚШ Баку ва Қорабоғ ҳудудида яшовчи арман аҳолиси вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, томонлар мулоқоти ҳақида АҚШ Давлат департаменти томонидан берилган хабарда  Блинкен Бакуни “ҳарбий ҳаракатлар”ни зудлик билан тўхтатиш ва вазминликка чақиргани айтилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг