Алиев Байденга хат ёзиб, Қорабоғни тиклашда ҳамкорликка чақирди

Олам

image

Бугун, 3 июль куни  Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев АҚШ Президенти Жо Байденга мактуб йўллади. Алиев хатида АҚШнинг яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами муносабати билан Байденни табриклаган.

“Озарбайжон Республикаси ва Aмерика Қўшма Штатлари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллиги арафасида муносабатларимизнинг, шунингдек,  бир қатор йўналишларда стратегик шериклик, икки томонлама алоқаларнинг ривожланишидан мамнунмиз”, дейди Илҳом Aлиев.

Президент Алиев фурсатдан фойдалиниб, АҚШдан  Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчликни тиклашда ҳисса қўшишига ишонишини билдирди.

Шу билан бир қаторда, Президент табрик хатида озод этилган ҳудудларни тиклаш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилаётганлигини таъкидлаган. Бу жараёнда Алиев шериклар қаторида Америка компанияларини ҳам кўришни исташини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Арманистон ва Озарбайжон можароси 2020 йилнинг кузида авж олганди. Можаронинг якуни 10 ноябрь куни уч томонлама музокараларда воситачи сифатида иштирок этган Россиянинг ёрдами билан амалга оширилган эди. Музокаралар якунида сулҳ имзоланди, унга кўра Арманистон Қорабоғнинг учта вилоятини Озарбайжонга берди. Россиянинг тинчликпарвар кучлари минтақада хавфсизликни таъминлаш учун жалб қилинган.

Дурдона Пирназарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг