Алиев Арманистон конституциясини ўзгартиришни талаб қилди
Олам
−
30 Август
5033Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Арманистон Конституциясида мустаҳкамланган мамлакатга қарши ҳудудий даъволарни “йўқ қилиш кераклигини” айтди. Бу ҳақда у Озарбайжон-Туркия парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари Шамил Айрим билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
Илҳом Алиевга кўра, ўз аҳамиятини йўқотган ЕХҲТ Минск гуруҳи ва унга алоқадор институтлар ҳам бутунлай тугатилиши керак.
“Арманистоннинг Минск гуруҳини сақлаб қолиш борасидаги позицияси ҳайратланарли. Агар можаро тугаса ва Арманистон Бош вазири Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини эълон қилса, ўз аҳамиятини йўқотган Минск гуруҳининг мавжудлигига нима эҳтиёж бор?” деди у.
Алиев, шунингдек, Арманистон тинчлик битими тузишдан манфаатдор эмаслигини, Франция ва бошқа Ғарб давлатларидан қурол сотиб олиб, ўз ҳудудида учинчи давлатлар билан ҳарбий машғулотлар ўтказиб, атайлаб вақтни чўзаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон ва Арманистон ўртасида чегарани делимитация қилиш бўйича келишув имзолагани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси