Алишер Усмоновнинг компанияси Ислом цивилизацияси марказини йил охиригача битказади
Жамият
−
09 Январь 2021 7939 1 дақиқа
Асли ўзбекистонлик бўлган милиардер Алишер Усмоновнинг “USM Holdings Limited” компанияси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилишини 2021 йилда якунлайди. Бу ҳақда 2021–2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Ислом цивилизацияси марказининг лойиҳаси 119 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда. У Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида қурилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига тамал тошини қўйганди.
“Бу марказни қуришдан мақсад ислом маърифатини ўрганиш, боболаримизнинг буюк меросини авваламбор халқимизга, дунё ҳамжамиятига етказишдир. Худо хоҳласа, ҳамма саъй-ҳаракатларимиз ёшлар таълим-тарбиясига, илм-фанга, маданиятга, тинчлик-осойишталикка замин яратади”, деган эди Президент.

Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март