Алишер Усмонов жамоаси Украина айбловини рад этди
Жамият
−
29 Декабрь 2022
4235Россиялик олигарх Алишер Усмонов асос солган “Металлоинвест” компанияси Украина хавфсизлик хизматининг компанияни “Украина темир рудаси”ни Россиянинг Украина денгиз портларидаги яширин омборларида сақлашда ва уни Россия Федерацияси ҳудудига экспорт қилиш ниятидаликда айблаган баёнотини рад этди. Расмий баёнот компания сайтида эълон қилинган.
“Ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу бемаънилик, улар компания ҳамкорлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини қасддан чалғитмоқда”, дея изоҳ берди матбуот хизмати.
Шунингдек, компания ҳақиқатан ҳам Украина ҳукумати “Металлоинвест” корхоналари томонидан Россияда ишлаб чиқарилган темир рудаси хомашёсини чет эллик ҳамкорлар учун олиб қўйганини таъкидлади.
“Металлоинвест” вакиллари 2022 йилнинг февраль ойида Киев “мавжуд шартномалар бўйича Украина ҳудуди орқали транзитда бўлган ушбу товарларни, хусусан, европалик истеъмолчиларга экспорт жўнатишини тўсиб қўйганини” таъкидлади. Уларнинг сўзларига кўра, гап Украина расмийлари томонидан “хорижий харидорлар учун мўлжалланган эски тижорат юклари”нинг ноқонуний олиб қўйилгани ҳақида бормоқда.
Компания, шунингдек, Киев темир рудаси хомашёсини ҳибсга олингани ҳақида расман энди хабар берганига эътибор қаратди, айни пайтда юк қаерда эканлиги деярли бир йилдан бери маълум бўлган. Ушбу ҳолат уюштирилган “ҳаракат”нинг PR вазифалари билан боғлиқ экани таъкидланган.
Аввалроқ Украина хавфсизлик хизмати Украинанинг бир неча портлари ҳудудида Россиянинг ер ости омборлари топилгани, уларда 160 минг тоннадан ортиқ Украина темир рудаси сақланганлиги ҳақида хабар берган эди. Топилган руданинг қиймати икки миллиард гривнага баҳоланди, бу тахминан 54,35 миллион долларга тенг.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси