Алишер Усмонов қайси металл келажак “олтини” бўлишини айтди

Олам

image

Келажакда дунё қизил металл – миснинг жиддий танқислигига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда “USM Holding” компанияси асосичиси миллиардер Алишер Усмонов Жаҳон иқтисодий форуми учун ёзган мақоласида сўз юритган.

“Мис кўпинча “янги олтин”, “янги нефть” ёки “келажак металли” деб номланади, чунки у паст углеродли иқтисодиётларда ва юқори технологияли саноатда, шу жумладан телекоммуникацияларда ажралмас роль ўйнайди. Мис электр транспорт воситалари ва қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқаришда, шунингдек, углеродни ушлаш ва сақлаш тизимларини яратишда ҳам муҳим ҳисобланади”, деган миллиардер ўзининг мақоласида.

Алишер Усмонов Халқаро энергетика агентлигининг прогнозларини ҳам келтириб ўтган. Унга кўра, 2040 йилда металларга бўлган асосий талаб графит, мис ва никелга тўғри келади. 2040 йилга келиб, тоза энергия соҳасида мисга талаб 2020 йилга нисбатан қарийб 2,7 баробар ортади.

“Bank of America ҳисоб-китобларига кўра, 2030 йилга келиб, фақат нолга тенг углерод чиқиндиларига эришиш учун зарур бўлган технологияларда мис истеъмолининг умумий йиллик ўсиши 3,6 фоизга етади. Шу билан бирга, мис деярли алмаштириб бўлмайдиган металл. Мис ўрнини босувчи моддаларнинг соф улуши унинг умумий йиллик истеъмолининг бир фоизидан камроғини ташкил этади ва асосан кабел саноатига тўғри келади. Бошқа мис иловалари яқин келажакда алмаштирилиши даргумон”, дейилади мақолада. 

Миллиардерга кўра, электромобиль ва аккумулятор технологиялари бозорининг жадаллик билан ривожланаётгани ҳам мисга бўлган талаб билан боғлиқ. Мис бошқа металларга нисбатан электрни яхши ўтказгани учун, қайта тикланадиган энергия технологияларининг муқобили йўқ таркибий қисми бўлиб қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1331

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг