Алишер Султонов лавозимидан олинди

Жамият

image

Энергетика вазири Алишер Султонов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Алишер Султонов 2019 йилдан бери Энергетика вазири лавозимида фаолият юритаётганди.

Маълумот учун, Алишер Султонов (1967 йилда туғилган) А. Ф. Можайский номидаги ҳарбий-муҳандислик институтини тамомлаган. 1996−1998 йилларда “Ўзнефтқайтаишлаш” компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши бўйича шартномани бажариш бўйича дирекциясининг ускуна ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда қабул қилишни назорат қилиш бўйича бош мутахассис лавозимида ишлаган.

1998−1999 йилларда Шўртан газ-кимё мажмуаси қурилишида бош мутахассис, 1999−2002 йилларда “Ўзбекнефтгаз” компанияси Шўртан қурилиши бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

2017 йилдан 2019 йилга қадар Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

870

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг