Алишер Султонов ишдан олинди
Жамият
−
16 Декабрь 12896 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Алишер Саидаббасович Султонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Алишер Султонов ушбу лавозимида жорий йилнинг июлидан буён ишлаб келаётган эди. У 2019 йилдан 2022 йилнинг апрелига қадар Энергетика вазири лавозимида фаолият юритган. Султонов 1967 йилда туғилган. А.Ф.Можайский номидаги ҳарбий-муҳандислик институтини тамомлаган. 1996−1998 йилларда “Ўзнефтқайтаишлаш” компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши бўйича шартномани бажариш бўйича дирекциясининг ускуна ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда қабул қилишни назорат қилиш бўйича бош мутахассис лавозимида ишлаган.
1998−1999 йилларда Шўртан газ-кимё мажмуаси қурилишида бош мутахассис, 1999−2002 йилларда “Ўзбекнефтгаз” компанияси Шўртан қурилиши бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
2017 йилдан 2019 йилга қадар Бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Live
Барчаси