“Sales” – бу илғор ходим рағбанлантирилади демак
Бизнес
−
29 Ноябрь 2019
5764Ўзбекистон Миллий банки филиаллари ходимларини мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш, иш сифатини яхшилаш, юқори натижаларга эришиш, банк хизматлари ва маҳсулотларини фаол равишда сотиш борасида рағбатлантириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилиб, турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, "Ўзмиллийбанк"нинг 15 та филиали ўртасида “Sales” танлови ўтказилмоқда. Унга кўра белгиланган номинациялар бўйича ҳар ой энг илғор ходим аниқлаб борилади. Сентябрь ва октябрь ойлари натижаларига кўра қуйидаги ходимлар ғолиб деб топилди.
Сентбрь ойи бўйича;
1. Энг яхши филиал– Юнусобод филиали;
2. Энг яхши корпоротив бошқарувчи – Сергели филиалининг корпоратив бошқарувчиси, Хамраева Шахноза Абдулхаписхоновна;
3. Энг яхши бошқарувчи – Юнусобод филиали бошқарувчиси – Заидов Фаррух Ахрорович;
4. Корпоратив хизмат кўрсатиш гуруҳининг энг яхши кредит бўлими ходими - Тошкент шаҳар Бош бошқармасининг бош амалиёт бўлими ходими - Муллажанов Даврон Қаҳрамон ўғли;
5. Чакана хизмат кўрсатиш гуруҳининг энг яхши кредит бўлими ходими – Пардаев Шахоб Абдумаликович;
6. Корпоратив хизмат кўрсатиш гуруҳининг энг яхши ходими – Тошкент шаҳар Бош бошқармасининг амалиёт бўлими ходими – Зиявутдинова Дурдонахон Фасхиддин қизи.
Октбрь ойи бўйича;
1. Энг яхши филиал– Юнусобод филиали;
2. Энг яхши корпоратив бошқарувчи – Сергели филиалининг корпоратив бошқарувчиси - Хамраева Шахноза Абдулхаписхоновна;
3. Энг яхши бошқарувчи – Юнусобод филиали бошқарувчиси - Заидов Фаррух Ахрорович;
4. Корпоратив хизмат кўрсатиш гуруҳининг энг яхши кредит бўлими ходими - Юнусобод филиалининг ходими - Кушиев Обид Алиевич;
5. Корпоратив хизмат кўрсатиш гуруҳининг энг яхши ходими – Тошкент шаҳар Бош бошқармасининг амалиёт бўлими ходими - Набиева Комила Джалалидиновна.
Реклама ҳуқуқи асосида