Алиқулов Римда операция қилинди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Туркиянинг “Ризеспор” клуби ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов жароҳати сабабли жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Қайд этилишича, Алиқулов Италия пойтахти Рим шаҳрида таниқли жарроҳлардан бири Пьер Паоло Марианини томонидан операция қилинган. Алиқулов айни пайтда ўзини яхши ҳис қилмоқда ва тез орада реабилитация жараёнини бошлайди.

Маълумот учун, Ҳусниддин Алиқулов жорий йилнинг 19 январь куни  “Гёзтепе” билан ўйинда жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди.

Ўтказилган текширув ва таҳлиллар натижасида Алиқуловнинг чап тиззасида ACL (олдинги кесишган боғ) йиртилиши, Patellar Subluxation (тизза панжаси ярим чиқиши) ва бунинг натижасида MPFL (тизза боғи) шикастланиши, шунингдек ички ва ташқи менискусларда йиртилиш, қон кетиши ва шишиш аниқланган. Алиқуловнинг майдонга қайтиш муддати тахминан 6-9 ой деб баҳоланмоқда. Шу сабали ҳам ўзбекистонлик ҳимоячи жорий йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши эҳтимоли жуда юқори.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоанинг яна бир футболчиси Жалолиддин Машарипов ҳам жароҳати сабабли жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия жароҳат операция Ҳусниддин Алиқулов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг