Ўзбекистонда яна ер қимирлади
Жамият
−
04 Декабрь 2019
47660Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 2019 йил 4 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 05:35да Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди.
Координаталар 39,81 градус шимолий кенглик, 68,01 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик ҳ=18 км. Тошкентгача масофа 191 км жанубий йўналиш бўйича.
Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:
Гулистон: 100 км; 2 балл
Жиззах: 37 км; 3 балл
Самарқанд: 91 км; 2 балл.
Аввалроқ, Самарқанд, Термиз ва Қаршида ер силкиниши қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь