Президент маслаҳатчисига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, бу тўғрида Президент тегишли фармони имзолади.

Амрилло Иноятов тиббиёт фанлари доктори, профессор даражасига эга. У 2001 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. меҳнат фаолиятини институтнинг илмий-текшириш лабораториясидан бошлаган. 2006 йилда “Болалар юз-жағ жарроҳиги” мутахассислиги бўйича аспирантурани тамомлаб, Бухоро давлат тиббиёт институтининг “Хирургик стоматология” кафедраси ассистенти лавозимида иш бошлаган.2008 йилда мазкур кафедра мудири лавозимига тайинланган бўлса, 2009-2010 йилларда эса Стоматология факултети декани вазифасини бажарувчиси лавозимларида фаолият кўрсатган.

2010-2012 йилларда “Хирургик стоматология” кафедраси мудири лавозими билан бирга Амрилло Иноятов Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими мудири лавозимларида ишлаган.

2012-2014 йилларда эса институтнинг Стоматология факултети декани лавозимида фаолият юритган. Тайинловга қадар Абу али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ректори вазифасида ишлаб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг