Албанияда Бош вазирга қарши йирик намойишлар бўлиб ўтмоқда
Олам
−
13 Ноябрь 2022
6417Албания пойтахти Тирана шаҳрида минглаб фуқаролар мамлакат Бош вазири Эди Раманинг истеъфосини талаб қилиб намойиш ўтказди. Бу ҳақда CDM портали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, намойишчилар мамлакатдаги коррупция, қашшоқлик ва фуқароларнинг мамлакатдан чиқиб кетишининг кучайишидан норозилик билдирган.
“Бугун бу хоин ўзининг ҳашаматли, ноқонуний сотиб олинган шахсий Learjet самолётида бизнинг ғалаба митингимизни ва демократия ғалабасини томоша қилмоқда. Бугун йиғилганлар, сизни талон-торож қилаётган, ерларингизни ўғирлаётган ва сотаётган ҳукуматни ағдариш ҳуқуқига эгасиз”, дейди Албаниянинг собиқ Президенти Илир Мета.
Маълумотларга кўра, намойиш дастлаб тинч ўтиши режалаштирилган. Бироқ намойишчилар полиция билан тўқнаш келган, шунингдек, вандализм ҳаракатлари ҳам содир бўлган. Мисол учун, баъзилар ҳукумат биноси устига бўёқ суртган.
Эди Рама 2000-2011 йилларда Тирана шаҳри мэри бўлиб ишлаган. 2013 йилдан буён Албания Вазирлар Кенгаши раиси.
LiveБарчаси