Алангаланган савдо уруши: АҚШ Хитойга нисбатан божни 145 фоизга чиқарди

Олам

image

Бугун, 10 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитойдан келадиган товарларга божларни 145 фоизгача оширди. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбага таяниб, CNBS телеканали хабар берди.

“Оқ уй Трампнинг Хитой товарларига божлари энди 145 фоизни ташкил этишини айтди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, март ойи бошида Дональд Трамп Хитой импортига бож тўловларини 10 фоиздан 20 фоизга оширди, чунки “Хитой ноқонуний наркотик инқирозини юмшатиш бўйича тегишли чораларни кўра олмади”. Ўтган ҳафта охирида Трамп 180 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларга, жумладан, Хитойга янги импорт тарифларини эълон қилди. 

Пекин Америка товарларига ҳам худди шундай божлар жорий этиши ҳақида огоҳлантирган. Бунга жавобан Трамп 7 апрель куни, агар Пекин жавоб чораларини бекор қилмаса, Хитойга 9 апрелдан бошлаб қўшимча 50% импорт божлари жорий этилишини айтди. Аммо шундан сўнг, АҚШ Хитойдан олиб кириладиган маҳсулотларга 104 фоизлик импорт божи жорий этишга қарор қилди. Хитой ҳам жим тургани йўқ. Қўшма Штатлар билан савдо можаросида Хитой ҳукумати Америка импортига илгари киритилган 34 фоизлик божлардан ташқари, 50 фоизлик янги жавоб тарифларини эълон қилди ва умумий миқдорни 84 фоизга етказди. Қасдма-қасдига қилгани каби АҚШ ҳам Хитойга нисбатан бож ставкасини 125 фоизгача кўтарди. Энди эса АҚШ божларни яна ошириб, 145 фоизга етказгани маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг