“Ал-Наср” яна бир йирик трансферни амалга оширмоқчи

Спорт

image

Ўтган йил охирида португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олган "Ал-Наср" клуби ўз таркибини Европа футболининг яна бошқа юлдузлари билан кучайтириш ниятида. Саудияликлар энди "Реал" ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрични сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.

Манбага кўра, Модричга "Ал-Наср"дан таклиф тушган, бироқ у яна камида бир мавсумни "қаймоқранглилар" сафида ўтказмоқчи ва бошқа таклифларни кўриб чиқиш ниятида эмас.

Ла Лиганинг жорий мавсумида Модрич мадридликлар сафида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва икки бор шерикларига ассистентлик қилди.

Аввалроқ, "Ал-Наср" "Реал"да узоқ вақт давомида Модрич ва Роналду билан жамоадош бўлган яна бир футболчи — ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамосга қизиқаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг