“Ал-Наср” Роналдуни эъзозлашда давом этади

Спорт

image

3 декабрь куни "Ал-Наср" футболчиси сифатида таништирилган португалиялик футболчи Криштиану Роналду Саудия Арабистони клубида кўпгина имтиёзларга эга бўлади. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.

Манбага кўра, Роналду 90 миллион долларлик маош ва ҳомийлик даромадларидан ташқари яна кўпгина қулайликларга эга бўлади. 

Футболчи ва клуб ўртасидаги шартномада Роналду Ар-Риёдда ҳашаматли уйга эга бўлиши, унинг Португалия ва Испанияга парвозлари учун махсус самолёт ажратилиши, шунингдек, Роналду оиласининг барча эҳтиёжларига эътиборни кучайтириш бўйича бандлар келтирилган.

Аввалроқ, Роналду ўз хоҳишига кўра клуб мураббийини алмаштириш ваколатига эга эканлиги ҳақида маълумот берилганди.

Эслатиб ўтамиз, агарда Англиянинг "Ньюкасл" клуби Европа Чемпионлар лигасига чиқишни уддалай олса, Роналду ўз хоҳишига кўра Саудия клубидан АПЛ клубига ўтиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Ronaldu Al-Nasr

Баҳолаганлар

2

Рейтинг

2.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг