“Ал-Иттифоқ” устози Мессининг Саудияга келишига ишонмоқда

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” клуби бош мураббийи Антонио Касорла ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

“Саудияда Месси ҳақида кўп гапирилмоқда, нима бўлишини билмайман, лекин Мессини Осиёга олиб келиш учун жуда кўп меҳнат қилиш керак. Мухлислар ҳам, ОАВ ҳам бирор Саудия клуби Месси билан шартнома имзолай олишига ишонмоқда”, дейди Касорла.

ОАВда Месси ёзги трансфер ойнасида ПСЖни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Аргентиналик футболчининг фаолиятини давом эттириш вариантларидан бири бу “Барселона”га қайтиш ҳисобланади.

Аргентиналик ҳужумчи 2021 йилдан буён ПСЖда ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Месси жорий мавсум парижликлар сафида барча турнирлар доирасида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси “Ал-Иттифоқ”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг