Ал-Ақсода сақланаётган нодир қўлёзмалар нусхаси Ўзбекистонга олиб келинди

Жамият

image

Ал-Ақсо масжиди кутубхонасида сақланаётган Имом ал-Бухорий ва Исо ат-Термизийнинг нодир қўлёзмалари электрон нусхаси Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзархив" агентлиги Матбуот хизмати раҳбари Анваржон Алиев маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасининг ташаббуси билан жорий йилнинг 4-7 апрель кунлари “Ўзархив” агентлиги бошчилигидаги делегация Исроилга хизмат сафари доирасида Ал-Ақсо масжиди кутубхонаси сақловидаги Имом ал-Бухорий ва Исо ат-Термизийнинг нодир қўлёзмаларининг электрон нусхаси Ўзбекистонга олиб келинган. 

Бундан ташқари, Ал-Ақсо масжиди кутубхонасидаги қўлёзмаларнинг каталог нусхаси, Исроил давлат архиви сақловидаги Бухоро яҳудийлари уюшмасига тегишли ҳужжатлар тўплами, Ўзбекистоннинг илк мустақиллик байрами билан табрикнома ва табрик учун билдирилган ташаккурнома тўпламлари нусхалари ҳам мамлакатга олиб келинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг