“Ал-Ҳилол” Мбаппесиз қолди. Клуб бошқа футболчи учун курашади

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби франциялик футболчи Килиан Мбаппени сотиб ололмайди. Шунинг учун клуб “Наполи” аъзоси Виктор Осимхен трансфери учун курашади. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.

Манбага кўра, “Ал-Ҳилол” ПСЖ ҳужумчисини қўлга киритиш имконияти ниҳоятда паст эканини тушунади. Шу муносабат билан клуб “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен трансфери бўйича музокараларни бошлашга тайёр

Мбаппе ПСЖга ҳужумчи учун 300 миллион евро таклиф қилган “Ал-Ҳилол” билан музокара қилишдан бош тортди.

Қайд этилишича, “Наполи” Осимхен учун 150-180 миллион евро талаб қилмоқда. Футболчининг Неапол клуби билан шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.  Унинг трансфер қиймати 120 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе ПСЖ Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг