Актриса Жейн Биркин ўз уйида ўлик ҳолатда топилди
Маданият-санъат
−
17 Июль 2023
1202676 ёшли француз актрисаси ва хонанда Жейн Биркин вафот этди. Бу ҳақда ББС хабар берди.
Қайд этилишича, хонанада кеча, 16 июль куни Париждаги уйида ўлик ҳолада топилган.
Маълумот ўрнида, Жейн Биркин 1946 йилда Лондонда туғилган ва ўтган асрнинг 60-йиллари охирида Францияга кўчиб ўтган. 1966 йилда Биркин Микеланжело Антониони томонидан суратга олинган фильмда роль ўйнаган. Бу унинг фаолиятидаги илк қадам эди. 1969 йилда у Пьер Гримблнинг “Слоган”фильмида бош ролни ижро этган. Ушбу фильмда Биркин умр йўлдоши Серж Генсбур билан биргаликда роль ижро этган. Улар мусиқий ҳамкор сифатида ҳам машҳур бўлган. 1969 йилда улар “Je t’aime… moi non plus” қўшиғини чиқарган. 12 йиллик муносабатлардан сўнг эр-хотин ажралишган, аммо уларнинг санъатдаги фаолияти 1991 йилгача, яъни Генсбург вафот этган кунгача давом этган. Уларнинг қизи Шарлотта Генсбург ҳам таниқли актриса ва қўшиқчи бўлган.
2021 йилнинг сентябрь ойида Биркин инсультга чалинган ва шу сабабли бир нечта концертларни бекор қилишга мажбур бўлган.
Фаолияти давомида Жейн Биркин ўнлаб фильмларда роль ўйнаган ва йигирмага яқин альбом ёзган. У ҳаётининг сўнгги йилларига қадар кино ва мусиқа билан шуғулланишни давом эттирган.
LiveБарчаси