Актёр Бахтиёр Ихтиёров вафот этди
Маданият-санъат
−
21 Ноябрь 2021
47394Ўзбек киносининг чинакам афсонаси, бетакрор роллари орқали ўзбек халқи қалбидан чуқур жой эгаллаган актёр, Ўзбекистон халқ артисти, “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида вафот этди.
Бахтиёр Ихтиёров сермахсул ижоди давомида "Ёр-ёр", "Ажойиб ҳаёлпараст", "Ўтган кунлар", "Нодирабегим", "Еттинчи жин", "Абу Райҳон Беруний", "Еттинчи ўқ", "Шум бола" каби жуда кўплаб фильмларда ажойиб ролларни ижро этиши билан бир қаторда ўзбек театр санъати ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшган.
Марҳум 1956 йилдан то 2009 йилга қадар турли йилларда Бухоро мусиқали театри, Муқимий номидаги мусиқали театри, “Ёш гвардия” театри ҳамда Сатира театри саҳналарида юздан ортиқ эсда қоларли образларни гавдалантирди, режиссёр сифатида халққа манзур спектакллар саҳналаштирди ва кўплаб шогирдлар етиштирди.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва бутун ижод аҳлига чуқур ҳамдардлик бирдиради.
LiveБарчаси