Аксарият давлатлар ўз суверенитетини ҳимоя қилишга тайёр – Путин
Олам
−
15 Август 2023
11982Аксарият давлатлар ўз суверенитетини ҳимоя қилишга тайёр, бутун дунё ҳамжамияти келажак контурларини яратиш учун биргаликда ҳаракат қилиши керак. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 15 август куни бўлиб ўтган Халқаро хавфсизлик бўйича XI Москва конференцияси иштирокчилари ва меҳмонларига йўллаган видеомурожаатида айтиб ўтди.
“Биз кўп қутбли дунё шаклланиши қанчалик изчил давом этаётганини кўриб турибмиз. Аксарият давлатлар ўз суверенитети ва миллий манфаатларини, анъаналари, маданияти ва турмуш тарзини ҳимоя қилишга тайёр”, дейди у.
Россия раҳбари янги иқтисодий ва сиёсий марказлар ҳам мустаҳкамланаётганини қўшимча қилган. Буларнинг барчаси, унинг фикрича, барқарор ва илғор глобал тараққиёт, ижтимоий, иқтисодий, технологик ва экологик муаммоларни адолатли, энг муҳими, реал ҳал этиш, миллионлаб одамларнинг ҳаёт сифати ва фаровонлигини ошириш учун муҳим асос бўлиши мумкин.
Путин конференция иштирокчиларини қутлар экан, бундай очиқ, ҳалол, холис муҳокамалар ниҳоятда муҳим ва талабга эга экани, чунки келажак контурларини биргаликда, тенг асосда яратиш бутун дунё ҳамжамиятига боғлиқлигини билдирган.
Россия Федерацияси Президентининг сўзларига кўра, жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқалигина глобал ва минтақавий даражадаги қарама-қаршиликни камайтириш, хавф-хатар ва таҳдидларни зарарсизлантириш, давлатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш ва уларнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар очиш мумкин.
“Биз халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойиллари устуворлиги, давлатлар суверенитети ва тенглиги, конструктив ҳамкорлик ва ишончга асосланган кўп қутбли дунё тартибининг қатъий тарафдори эдик ва шундай бўлиб қоламиз”, дейди Путин.
У халқаро хавфсизлик бўйича Москва конференцияси мамлакатлар ўртасидаги конструктив ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь