Акром Малик афв этилди

Жамият

image

Бугун, 27 август, навоийшунос олим, шоир ва ёзувчи Акром Малик озодликка чиқди.

У 2016 йил 22 июль Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги ДХХ) томонидан қамоққа олинганди. Кейинроқ суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159- моддаси (“Конституцион тузумга тажовуз”) ҳамда 244-моддаси ("Жамоат хавфсизлигига таҳдид") билан айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Унинг "Абдуллоҳ Нусрат" тахаллуси билан ёзган сиёсий-танқидий мақолалари жиноят сифатида баҳоланган.

У Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ маҳкумлар билан бирга афв этилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Акром Малик

Баҳолаганлар

515

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар