Ахлатхонага айланган Красногорск тозаланди
Жамият
−
19 Апрель 2022
13160Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Красногорск посёлкаси ифлослантирилгани, ҳар томон ахлатга тўлиб кетгани акс этган фотосуратлар тарқалди. Кеча, 18 апрель кун давомида эса ушбу сурат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан посёлкадаги вазият ўрганилган.
Ўрганишлар натижасида ўтган даврда ушбу ер майдони чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш фаолияти билан шуғулланувчи “Ангрен Бунёд Файз” МЧЖ тасарруфидаги полигон экани маълум бўлган. Ер майдони ўтган йили октябрь ойида Ўзбекистон Президенти топшириғига асосан Мудофаа вазирлиги ҳисобига ўтказилган.
Ҳозирда ҳудуддаги чиқиндилар тегишли махсус техникалар ёрдамида кўмиш (рекультивация) ишлари олиб борилиб, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида Мудофаа вазирлиги томонидан мевали ва манзарали кўчатлар экилиб боғ ташкил этилган.
LiveБарчаси