Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, олтин медални қўлга киритди
Спорт
−
17:24 1420 1 дақиқа
Бугун, 6 ноябрь куни ўзбекистонлик оғир атлетикачи Акбар Жўраев Хитойнинг Нинбо шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида янги рекорд ўрнатиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Акбар Жўраев 110 кг вазн тоифасида даст кўтариш машқида 198 кг натижа қайд этди ва шоҳсупанинг энг юқори қисмини ўзиники қилди. Бундан ташқари, у ўзига тегишли жаҳон рекордини ҳам янгилади.
Эътиборлиси, Акбар Жўраев олдинда мазкур вазн тоифасидаги силтаб кўтариш ва икки кураш баҳсларида ҳам иштирок этади.
Маълумот учун, Акбар Жўраев Токио-2020 Олимпия ўйинларида 109 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, Париж-2024 Олимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган. Бундан ташқари, Жўраев 2025 йил 10 октябрь куни Норвегиянинг Фёрде шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида учта олтин медални қўлга киритган эди.