Академик Бекжон Тошмуҳамедов вафот этди

Жамият

image

Академик Бекжон Ойбекович Тошмуҳамедов 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар бермоқда.

“Биофизиканинг Ўзбекистондаги асосчиларидан бири, дунё миқёсида танилган йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Бекжон Тошмуҳамедов 85 ёшида оламдан ўтди.

Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Бекжон Тошмуҳамедовнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, дейилган Ўз ФА хабарида.

Бекжон Тошмуҳамедов 1935 йил Тошкентда туғилган, биолог-биофизик олим. Фанлар академияси академиги.

Бекжон Тошмуҳамедов Москва университетининг биология-тупроқшунослик факультетини тугатган. ТошДУда кичик илмий ходим, биокимё ва биофизика кафедраси доценти, Ўзбекистон ФА ядро физикаси ва Биокимё институти биофизика лабораторияси мудири бўлиб ишлаган.

Шунингдек, у ТошДУ биофизика ва атроф муҳит муҳофазаси кафедраси мудири, Ўзбекистон ФА Физиология институтида директор, бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси раиси, Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бекжон Тошмуҳамедов

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг