Ака-ука Гриммларнинг Иккинчи жаҳон урушида йўқолган асари топилди
Маданият-санъат
−
05 Май
14453Дунё болаларининг севимли эртакчиларига айланган ака-ука Гриммларнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида йўқолган 27 жилдлик асари Польшадаги Адам Мицкевич университети кутубхонасида сақлангани маълум бўлди. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар берди.
Икки тадқиқотчи томонидан қайта кашф этилган тарихий китоблар 1700-1800 йилларга оид бўлиб, уларнинг саҳифаларида немис эртакчиларининг қўлёзмалари сақланиб қолган.
Нашрнинг ёзишича, китобда Гриммларнинг илгари ўқувчиларга номаълум бўлган эртаклари, масалан, "Жасур рицарь ва малика Магелоне" ҳақидаги афсона ҳам бор.
"Ушбу топилма адабий танқидчилик учун муҳим кашфиёт бўлиб, ака-ука Гриммларнинг асарларини ўрганишда янгича ёндашувни туҳфа этади", дейилади хабарда.
LiveБарчаси