Ақтўбеда ичида 53 ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди
Олам
−
13 Январь 2020
5222Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ичида 53 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Кеча, 12 январь куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва ичида 53 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус Ақтобе вилояти ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолган. Ўзбекистоннинг Ақтўбедаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, автобус таъмирлаш ишлари якунлангач, бугун, 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 да маршрут бўйича ҳаракатланишда давом этган.
Бош консулхона, шунингдек 13 январь куни Ақтўбе-Оренбург трассасида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани, натижада воқеа жойида ҳайдовчи, Ўзбекистон фуқароси Э.М. ҳалок бўганини маълум қилди. ЙТҲ яна бир ўзбекистонлик И.К. турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда яна бир бор Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида қиш мавсумида Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь