Ақтўбеда ҳалок бўлганларнинг жасадини олиб келиш учун махсус борт Қозоғистонга учди

Жамият

image

Ақтўбедаги ЙТҲда ҳалок бўлган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасадини олиб келиш учун махсус борт Қозоғистонга учди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг топшириқларига асосан ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганларни Ватанимизга олиб келиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида махсус борт бугун, 4 апрель куни соат 10:25 да Қозоғистон Республикасига учиб кетди", дейилади хабарда.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Маржонбулоқ қишлоғидан ўтган Самара-Чимкент трассасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Президент Шавкат Мирзиёев масъулларга бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Ўзбекистонга олиб келиш топшириғини берди.

Шундан сўнг, вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ўзбекистонга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилаётгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг