АҚШнинг Суриядаги базаларига ҳужум қилинди. Қурбонлар бор
Олам
−
13 Ноябрь 2023
8201АҚШнинг Сурия шимоли-шарқидаги ҳарбий базаларига ракета ҳужуми уюштирилди. Оқибатда бир қанча ҳарбийлар ҳалок бўлган. Бу ҳақда "Al Mayadeen" телеканали хабар берди
Бу АҚШнинг Суриядаги "эронпараст" гуруҳларга объектларга уюштирган ҳужумларига жавоб зарбалари экани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, Дайр-аз-Зор вилоятида жойлашган Конико газ кони яқинида АҚШ ҳарбий базаси томон 15 та ракета учирилган бўлиб, ҳарбийлар штаби ва қурол-яроғ омбори нишонга олинган. Шундан сўнг яраланган америкаликлар ўнлаб вертолётларда Ироқдаги ҳарбий госпиталга олиб кетилган. Ҳалок бўлганлар сони очиқланмаган.
АҚШнинг Ҳасака вилоятидаги “Аш-Шаддади” базаси ҳам учта учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмасининг ҳужумига учраган. Ҳужумлар учун масъулиятни Исоил билан урушда ҲАМАСни қўллаб-қувватлаётган Ироқдаги "Исломий қаршилик ҳаракати" ўз зиммасига олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь