АҚШнинг собиқ разведкачиси Сноуден Россия фуқаролигини олди

Олам

image

Америкалик техник ва махсус агент, Марказий разведка бошқармаси ва АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилинди. Бу ҳақда Президент Владимир Путин томонидан бугун, 26 сентябрь куни имзоланган фармонда айтилади. 

Россия фуқаролигини олганлар рўйхатида “Эдвард Жозеф Сноуден, 1983 йил 21 июнда Америка Қўшма Штатларида туғилган” деб кўрсатилган. 

2013 йилда Сноуден Америка ва Британия разведка агентликларининг электрон кузатув усуллари, шунингдек, улар ўз фуқароларининг шахсий маълумотларини бир-бирига ўтказиши ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди. 

Сноуден, шунингдек, ушбу мамлакатлар разведка хизматлари хорижий давлатлар раҳбарларининг музокараларини ноқонуний тинглаш билан шуғулланаётганини очиқлади. АҚШ расмийларининг таъқибларидан қочиб, у бир қатор давлатлар, жумладан Россия ҳукуматига бошпана сўраб мурожаат қилди. 2014 йилда у Россия Федерациясида биринчи яшаш учун рухсатномани, кейинроқ эса – Россия ҳудудида чексиз қолиш ҳуқуқини олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эдвард Сноуден

Баҳолаганлар

777

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг