АҚШнинг собиқ биринчи хоними вафот этди

Олам

image

АҚШнинг 39-президенти Жимми Картернинг рафиқаси, АҚШнинг собиқ биринчи хоними Розалин Картер 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Картер маркази сайтида маълум қилинди. 

Марказнинг хабар беришича, у кеча, 19 ноябрь куни ўз уйида вафот этган.

“У оиласи ёнида тинчгина вафот этди”, дейилади хабарда.

Розалин Картер 1977-1981 йилларда Америка раҳбари бўлган Жимми Картерга 1946 йил турмушга чиққан.

“Розалин мен эришган ҳамма нарсада менинг ҳамроҳим бўлди. У менга керак бўлганда доно йўл-йўриқ ва ёрдам берди. Розалин бор экан, мен доим кимдир мени севишини ва қўллаб-қувватлашини ҳис қилардим”, дейди Картер. 

Собиқ президент Жимми Картер шу йилнинг 1 октябрида 99 ёшга тўлганди.

Розалин Картер биринчи бўлиб эмлашни Америка соғлиқни сақлаш тизимида кенг тарқалган амалиётга айлантирган шахс ҳисобланади. 1981 йилга келиб, мактабгача ёшдаги болаларнинг 95 фоизи қизамиқ ва бошқа касалликларга қарши эмланди. Шунингдек, у руҳий касаллиги бўлган одамларни камситишга қарши курашди, Қўшма Штатларда ва хорижда руҳий саломатлик хизмати сифатини яхшилаш устида ишлади ҳамда руҳий саломатлик хизматини тарғиб қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Розалин Картер Жимми Картер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар