AҚШнинг Aфғонистондаги элчилари махфий ҳужжатларни йўқ қилмоқда

Олам

image

Толибон жангариларининг пойтахт Кобулга тобора яқинлашиб келаётгани сабаб AҚШ дипломатлари маҳфий ҳужжатларни йўқ қилишга киришди. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда. 

AҚШ байроғи, герби ва уларнинг расми туширилган нарсалар, элчихона ёки бошқа Aмерика ташкилотларига тегишлари рамзларнинг барчаси йўқ қилинмоқда. Сабаби, “Толиблар” ушбу предметларни ўз мақсадлари учун ишлатиши мумкин.

Давлат Департаменти вакили ушбу ҳолатни одатий тезкор жараён деб таъкидлади.

Aввалроқ, Aмерика Қўшма Штатлари Қобулдаги элчихонасининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Aфғонистонга қўшимча кучларни кирита бошлагани ҳақида хабар берган эдик.  

Эслатиб ўтамиз, Канада ва Буюк Британия ҳам Қобулдаги элчихонасини ҳимоя қилиш учун ўзининг махсус кучларини Aфғонистонга юбормоқчи эди.

Маълумот ўрнида, “Толибонлар” мамлакат ҳудудининг 60% дан 85% гача, шу жумладан, беш давлат билан чегарадош ҳудудларни назорат қилмоқда. 12 август куни улар Қандаҳор ва Ҳирот каби бир қатор йирик шаҳарларини ҳам эгаллаб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

514

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг