АҚШдаги отишмада 6 киши ҳалок бўлди. Байден қурол қонунчилигини кучайтирмоқчи

Олам

image

АҚШнинг Миссисипи штатидаги бир нечта отишмаларда камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда кеча, 17 февраль куни Америка матбуоти хабар берди. 

Маҳаллий шерифга кўра, барча ҳодисалар Тейт округи туманларидан бирида содир бўлган. Шу ерда гумонланувчи топилиб, қўлга олинган. 

Ҳужумчининг шахси ва мақсади ҳозирча аниқланмаган.

АҚШ Президенти Жо Байден Миссисипидаги оммавий отишмадан кейин қуролли зўравонликни “эпидемия” деб атади. Бу ҳақда Оқ уйнинг баёнотида айтилган. 

“Жорий йил бошидан бери 48 кун ўтди ва мамлакатимизда аллақачон камида 73 оммавий отишма содир бўлган. Фикрлар ва ибодатлар етарли эмас. Қуролли зўравонлик эпидемия ва Конгресс ҳозир ҳаракат қилиши керак”, дейилади Байден баёнотида. 

АҚШ Президенти, шунингдек, қурол қонунчилигини ислоҳ қилишга чақирди.  

“Бу барча қурол-аслаҳа савдоси бўйича маълумотларни текширишни талаб қилишни, ҳужум қуроллари ва юқори сиғимли ўқдонларни тақиқлашни, қуролни хавфсиз сақлаш талабларини ва ҳарбий қуролларни кўчаларимизда била туриб тарқатаётган ишлаб чиқарувчилар учун иммунитетни олиб ташлашни ўз ичига олади”, дейди у. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг