АҚШдаги мактабда ўқувчи отишма уюштирди (видео)
Олам
−
09:48 2673 1 дақиқа
Кеча, 9 февраль куни АҚШнинг Мэриленд штатида жойлашган Роквилл шаҳридаги Томас Вуттон номидаги ўрта мактабда отишма содир бўлди ва оқибатда бир нафар ўқувчи шифохонага етказилди. Бу ҳақда Роквилл шаҳри полицияси хабар берди.
Полиция маълумотига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:15 да содир бўлган. Монтгомери округи полицияси ва Роквилл шаҳар полицияси мактаб ҳудудига отишма ҳақида келиб тушган хабар асосида юборилган. Воқеа жойида битта ўқ жароҳати олган ўқувчи аниқланиб, маҳаллий шифохонага етказилган. Унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот органлари қайд этишича, гумонланувчи ҳам ушбу мактаб ўқувчиси бўлиб, у ҳодисадан кўп ўтмай мактаб биноси яқинида қўлга олинган.
Полиция ҳозирда жамоат хавфсизлигига қўшимча таҳдид йўқлигини билдирган. Ўқувчилар барча зарур тартиб-таомиллар якунлангунига қадар мактаб биносида қолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Уфа шаҳридаги гимназияда 9-синф ўқувчи ўқитувчи ва синфдошларига қарата ўқ узганди. Бошқирдистон раҳбари Радий Хабировнинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Live
Барчаси