АҚШдаги Хэллоуин кечасида отишма содир бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 31 октябрь куни АҚШнинг Чикаго штатида Хэллоуин кечасида отишма содир бўлди. Оқибатда 14 киши яраланди. Бу ҳақда CNN нашри шаҳар полициясига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, отишма одамлар тез-тез йиғилиш ва йиғинлар ўтказадиган Вест-Сайд ҳудудида содир бўлган.

Машинада ўтаётган номаълум шахслар оломонга қарата ўқ узган. Полиция тахминига кўра, ҳужумни икки киши содир этган. Бир одамни эса машина уриб юборган.

Маълум бўлишича, яраланганлар орасида уч, 11 ва 13 ёшли болалар ҳам бор. Ярадорлар турли оғирликдаги жароҳотлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирча полиция жиноятчиларнинг мақсадини аниқлай олмаган.

Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида Хэллоуин байрамини нишонлаш вақтида юз берган тиқилинчда 151 киши вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг