АҚШда заҳарли моддалар ортилган поезд рельсдан чиқиб, портлаб кетди (видео)

Олам

image

Америка Қўшма Штатларининг Огайо штатида заҳарли моддалар олиб кетаётган поэзд рельсдан чиқиб кетди ва портлаш юзага келди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 3 февраль куни содир бўлган. Поезд ичида заҳарли моддалар мавжудлиги сабабли ёнғин келиб чиққан ва Огайо штати устидан тутун булути тарқалган. Ҳаттоки, бу ҳолат самолётдан ҳам кўринган ва суратга олинган. Ушбу ҳудуддаги минглаб аҳоли эвакуация қилинган. Темир йўл экипажлари бешта вагондаги заҳарли кимёвий моддани қуритиб, ёқиб юборганидан сўнг, 8 февраль куни аҳоли ўз уйларига қайтиши мумкинлиги айтилган.

Темир йўл иттифоқи расмийлари бундай бахтсиз ҳодиса юз бериши мумкинлиги ҳақида олдиндан огоҳлантирганликларини айтишмоқда.

Ҳозирги кунгача ушбу ҳудудда тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, маҳаллий аҳолидан ҳудуддаги сув ҳавзаларидан сув ичмаслик ҳамда истеъмол қилаётган маҳсулотларга эътиборли бўлиш сўралган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг