АҚШда яна отишма содир бўлди
Олам
−
10 Июнь 2022
6352Кеча, 9 июнь куни Американинг Смитсберг шаҳридаги (Мэриленд штати) ширкатда отишма юз берди. Бунинг оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди ва бир киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бугун, 10 июнь куни ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
Полиция баёнотида айтилишича, улар тезлик билан воқеа жойига етиб борган ва тўртта жабрланувчини аниқлаган, улардан учтаси жойида вафот этган ва биттаси оғир жароҳат олган.
Маълум қилинишича, гумонланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари келишидан олдин қочишга ҳаракат қилган, бироқ йўлда бир полиция ходими унга қаршилик қилган. Улар ўртасида отишма юз берган, натижада ҳар иккиси ҳам яраланиб, шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 май куни Техаснинг Ювалде шаҳридаги мактабда отишма юз берганди. Оқибатда 19 нафар бола ва икки ўқитувчи вафот этган ва ҳодисадан фақат битта қиз қочишга муваффақ бўлган.
Яна бир шундай отишма 22 май куни АҚШнинг жануби-ғарбида Сан-Бернардино шаҳридаги чилимхонада содир бўлган. Ушбу ҳодисада тўққиз киши яраланди, бир киши эса вафот этади. Гувоҳларнинг айтишича, отишма бино ичида бошланган, кейин автотураргоҳга кўчган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси