АҚШда вертолёт қулади. Беш киши ҳалок бўлган
World
−
29 March 2021 4588 1 minute
АҚШнинг Аляска штатида вертолёт қулади. Бу ҳақда маҳаллий жамоат хавфсизлиги бўлимига асосланиб хабар берилган.
Расмийлар вертолёт қолдиқлари Кник музлиги ҳудудидан 27 март куни соат 22:00 да (Тошкент вақти билан 28 март куни соат 13:00) топилганини таъкидлаган.
Ушбу ҳодиса натижасида беш киши ҳалок бўлган ва бир киши яраланган.
Яраланган бемор клиникага етказилган, шифокорлар унинг аҳволини "оғир, аммо барқарор" деб баҳоламоқда.
Шу билан бирга, расмийлар бугун, 29 мартгача парвозларни тақиқлашга қарор қилганди.
Қайд этилишича, Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши авария сабабларини ўрганмоқда.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September