АҚШда ўсмир қиз 7 ёшли болани ўлдириш учун киллер ёллади
Олам
−
07 Июнь 2023
8552АҚШнинг Аёва штатида 7 ёшли болани ўлдириш учун қотил ёлламоқчи бўлган 17 ёшли қиз қўлга олинди. Бу ҳақда “Newsnation” нашри хабар берди.
Storm lake полиция бўлимига “Қотилни ёллаш” деган маънони англатувчи “RentaHitman.com” комикс сайти маъмурлари мурожаат қилган. Улар полицияга номаълум шахс етти ёшли болани ўлдириш мақсадида икки марта сайтга кирганини билдирган.
Киллер ёллашни мақсад қилган 17 ёшли қиз нишон сифатида ёш боланинг исми, манзили ва бошқа маълумотларни тақдим этган.
Терговчилар томонидан гумондорнинг шахси аниқланиб, қотилнинг ўзини кўрсатиши ва алоқа ўрнатиши учун махфий офицер тайёрланган.
Офицер қиз билан учрашган ва унинг шахсан ўзидан болани ўлдириш истагини тасдиқлаб олган. Кейинчалик қиз ҳибсга олинган.
Қиз қотилликка ундашда айбланган. У Черокидаги шимолий-ғарбий Аёва ёшлар фавқулодда ёрдам марказига олиб борилган ва унинг иши балоғатга етмаганлар судига юборилган.