АҚШда “учинчи” партия ташкил этилиши эълон қилинди 

Олам

image

АҚШнинг Республикачилар ва Демократик партияларининг собиқ аъзолари мамлакатда “Американинг икки партиявий тизими ишламай қолиши”дан хавотирланган сайловчиларни жалб қилиши керак бўлган учинчи партия ташкил этилишини эълон қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, янги партия учта сиёсий куч: “Американи янгилаш” ҳаракати, Демократик партиядан президентликка собиқ номзод Эндрю Янг асос солган “Олдинга” партияси ва “Америкага хизмат қил” ҳаракатининг бирлашиши натижасида тузилади.

Республикачилар ва Демократик партияларнинг ўнлаб собиқ амалдорлари кеча, 27 июль куни янги миллий сиёсий куч – учинчи партия тузилишини эълон қилишди. Улар Американинг икки партияли тизими ишламай қолган деб ҳисобловчи ва бундан хавотирда бўлган миллионлаб сайловчилар эътиборини тортмоқчи.

“Forward” (“Олдинга”) деб номланган янги партияга дастлаб Демократик партиядан президентликка собиқ номзод Эндрю Янг ва Нью-Жерси штатининг собиқ губернатори, собиқ республикачи Кристин Уитман ҳамраислик қилади.

“Reuters” агентлигига кўра, жорий йилнинг кузида партия етакчилари, АҚШнинг йигирмата шаҳарида бир қатор тадбирлар ўтказади.

Америкада замонавий икки партияли тизим 1852 йилдан бери президентлик сайловларида доимий равишда ғалаба қозонган ва 1856 йилдан бери Конгрессни назорат қиладиган Демократик ва Республикачилар партияларидан иборат. Икки етакчи партиядан ташқари, Қўшма Штатларда минтақавийларни ҳисобга олмаганда яна 38 та федерал партия мавжуд, аммо улар сиёсатга деярли таъсир қилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг