АҚШда тўрт нафар полиция ходимини яралаган эркак отиб ташланди

Олам

image

АҚШнинг Калифорния штатидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Пасо Роблес ҳудудида тўрт нафар ҳуқуқ-тартибот ходимини ярадор қилиб, маҳаллий аҳолини ўлдирган кишини отиб ташлади. Бу ҳақда шериф бошқармаси сайтида маълум қилинди.

Ҳужжатларда келтирилишича, 10 июнь куни Пасо Роблес шаҳрида 26 ёшли Мэйсон Лира исмли эркак қуролдан ўт очган. Шериф ёрдамчиси жиддий жароҳатланган. Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири ҳалок бўлган.

Лира воқеа жойидан қочиб кетди. У 11 июнь куни қидирувда қатнашган яна уч нафар полиция ходимини ярадор қилди. Отишма пайтида Лира ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўлдирилган.

Жабрланган полиция ходимларининг барчаси шифохонага ётқизилган. Улардан бири оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг