АҚШда самолёт қариялар уйи автотураргоҳига қулаб тушди (видео)
Олам
−
10 Март
4756АҚШнинг Пенсильвания штатида самолёт қариялар уйи автотураргоҳига қулаб тушди. Самолёт бортида беш киши бўлган ва улар шифохонага олиб кетилган. Бу ҳақда полиция ва маҳаллий расмийларга таяниб, CNN хабар берди.
Ҳодиса жойидан олинган кадрларда олов ва қора тутун ичидаги самолёт қолдиқлари акс этган. Самолёт тўқнашуви оқибатида бир нечта автомобиль ҳам зарар кўрган ва ёнган.
CNN маълумотига кўра, самолёт Ланкастер аэропортидан ҳавога кўтарилиб, Спрингфилдга йўл олган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт учиб кетганидан кўп ўтмай ҳалокатга учраган.
“Самолёт етарлича баландликда эди, лекин кейин чап томонга оға бошлади ва тўсатдан бурни билан пастга шўнғиб кетди. Шу билан бирга, у чапга бурилишда давом этди”, дейди гувоҳлардан бири.
АҚШ Федерал фуқаро авиацияси бошқармаси ушбу ҳалокат юзасидан текширув ўтказишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Жанубий Кореянинг Почеон шаҳри яқинидаги ҳарбий машғулотлар пайтида қирувчи самолётлар томонидан ташланган бомбалар тинч аҳоли пунктига тушиб, уйлар ва черковга зарар етказганди.
LiveБарчаси
Японияда вертолёт денгизга қулаб тушди.
07 Апрель
Тренддагилар




