АҚШда самолёт двигатели тортиб кетган аэропорт ишчиси майдаланиб кетди

Олам

image

АҚШнинг Сан-Антонио халқаро аэропортида самолёт двигатели тортиб кетган ходим майдаланиб кетди. Бу ҳақда аноним манбага таянган ҳолда “The Guardian” хабар берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 24 июнь куни Техас штатидаги Сан-Антонио халқаро аэропортининг шахсига ойдинлик киритилмаган ходимини самолёт двигатели тортиб кетган.

АҚШ Миллий транспорт хавфсизлиги Кенгаши расмийларининг баёнотида айтилишича, ишчининг ўлими Лос-Анжелесдан келган Delta Air Lines самолётининг двигателида тахминан соат 10:25 да содир бўлган.

Мазкур ҳодиса юзасидан тўғридан-тўғри маълумот берилмаган. Бироқ анонимлик асосида гувоҳлик берганлар ишчининг ўлими кўпроқ ўз жонига қасд қилишга ўхшашини таъкидлаган.

Аэропорт ходимини иш билан таъминлаган Unifi Aviation компанияси ўз баёнотида  ишчининг ўлими Unifi операцион жараёнлари, хавфсизлик тартиб-қоидалари ва сиёсати билан боғлиқ эмаслигини кўрсатган. 

Шунингдек, баёнотда расмийлар бахтсиз ҳодиса содир бўлганидан бошқа нарса гумон қилинаётгани ҳақида батафсил маълумот бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт двигатели аэропорт ишчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар